тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
2005 йилнинг 13 майи куни Андижонда аслида нима бўлган эди? Бу содда ва лўнда саволнинг жавобини фақатгина воқеалар силсиласидан топиб бўлмайди, албатта. Андижон воқеалари ҳақида ёзилган юзлаб саҳифалик ҳисоботлар, воқеа гувоҳлари, журналистлар ва таҳлилчилар фақатгина воқеанинг эҳтимолий версияларини илгари суради.
http://www.uza.uz/ru/images/505t.jpg 11 май куни расмий ташриф билан Тошкентга келган Жанубий Корея бош вазири Хан Син Су Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашиши ва икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:N3w6pt-sa9-4qM:http://www.mecenat100.ru/img_data/ii/neravno/kucherski.jpg Навоий тоғ-металургия комбинати бош директори Николай Кучерский “Озодлик” билан суҳбатда комбинат фаолиятини кузатувчи ҳукумат кенгаши ташкил этилгани унинг ишига ёрдам беришини таъкидлади.
БМТнинг махсус қўмитаси “Ал-Қоида” ва Усама бин Лодинга алоқадор кишилар рўйхатига Ўзбекистоннинг яна икки фуқаросини қўшди. Шу вақтгача рўйхатда Ўзбекистон исломий ҳаракати ва унинг раҳбари Тоҳир Йўлдош номи бор эди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг 7 йилдан бери эълон қилиб келинадиган “Эркин матбуотга ҳужум қилувчи йиртқичлар” рўйхатидан 7 йилдан бери тушмай келаётир.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:Cv6gNRwCJVaSnM:http://news.ferghana.ru/photos/2006_09/tahir1.jpg АҚШ Давлат департаменти дунёда терроризм хавфи борасида эълон қилган йиллик ҳисоботда Ўзбекистон исломий ҳаракати ва ундан ажралиб чиққан “Исломий жиҳод” гуруҳи номлари ҳам бор.
Самарқанд шаҳри жиноят ишлари суди “Иегова гувоҳлари” оқимига мансуб Олим Тўраевни ноқонуний миссионерлик фаолиятида айблаб, уни тўрт йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Олим Тўраев жазони меҳнат колониясида ўтайди.
7 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво мавжларида рус тилидаги янги кўнгилочар телеканал пайдо бўлди. Бу телеканални президент қизи Гулнора Каримовага қарашли “Terra Group” медиа холдинги Россиянинг СТС телекомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этди.
Украина ва Грузия расмийлари НАТО декабрь ойига қадар бу икки давлатни аъзолик бўйича ҳаракат дастурига қўшишига умид қилаётир. Бироқ уларнинг бу умидлари нафақат Россиянинг қаршилиги сабабли пучга чиқиши мумкин.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:6wJ2okF7xbEYaM:http://www1.istockphoto.com/file_thumbview_approve/1584572/2/istockphoto_1584572_nuclear_waste.jpg Ўзбекистон БМТнинг ядровий террорчилик ҳаракатларига қарши кураш конвенциясига қўшилди. Парламентнинг иккала палатаси тасдиғидан ўтган бу халқаро ҳужжатга қўшилиш тўғрисидаги қонунга президент Ислом Каримов имзо чекди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:yM6Qwm_CCLA-bM:http://img.lenta.ru/news/2008/04/03/divide/picture.jpg Президент Ислом Каримов НАТОнинг Бухарестдаги саммитида иштирок этиб қайтганидан сўнг Ўзбекистоннинг альянс билан ҳамкорлигини ошириш масаласи мамлакат Сенатида муҳокама этила бошланди.
Олимпиада одамлар ўртасидаги тинчлик ва биродарлик тимсоли бўлиши керак эди. Лекин аксинча Хитойда ўтадиган Олимия ўйинларидан аввал мусобақа машъаласи кўча тартибсизликларига сабаб бўлаётир.
НАТОнинг Бухарестдаги саммитида Ўзбекистон ва альянс ўртасидаги муносабатларнинг янги даврига старт берилди. Евроатлантика ҳамкорлиги кенгаши анжуманида нутқ сўзлаган президент Ислом Каримов НАТОга Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга ўтувчи темир йўл транзитини таклиф этди.
Антарктидадаги Вилкинс шельфининг бўлиниши олимлар хаёлига ҳам келтирмаган тезлик билан содир бўлмоқда. Энди олимлар иқлимнинг глобал исиши Ернинг музликлар билан қопланган қутбларига жиддий таҳдид солаётганига шубҳа қилаётгани йўқ.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги 2007 йилги ҳисоботида инсон ҳуқуқлари вазияти алоҳида ташвиш уйғотувчи 22 давлат қаторига Ўзбекистон, Россия, Туркманистон ва Беларусни қўшди.
Ўзбекистон ва Ғарб муносабатларининг илиқлашуви манзарасида Европа Иттифоқининг расмий Тошкентга қарши жорий этган санкциялари борасидаги мунозаралар ҳам авж ола бошлади.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:oBDEbd6bKoGRZM:http://eh.lenin.ru/flags/7or/org/rcrc-f.gif АҚШ Халқаро қизил хоч жамияти кузатувчиларига мамлакат қамоқхоналарига киришга рухсат берган Ўзбекистон ҳукуматини олқишлади. Бу ташкилот вакиллари сўнгги 3 йил ичида илк бор Ўзбекистондаги маҳбуслар билан учрашмоқда.
Буюк Британиянинг “Бритиш петролиум” (BP)компанияси ва Россиядаги бир гуруҳ миллиардерларга тегишли TNK-BP ширкати нефть ва газ бизнеси давлат назоратига ўтаётган Россияда кучли босим остида қолаётир.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:CvzdwK2opdbeQM:http://eldib.files.wordpress.com/2007/10/800px-flag_of_nato_svg.png НАТО расмийлари Ўзбекистон билан муносабатлар яхшиланаётганини олқишламоқда. Икки ҳафтадан сўнг президент Ислом Каримов 2002 йилдан буён илк бор НАТОнинг Евроатлантика ҳамкорлиги кенгаши анжуманида иштирок этади.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:zT4Vdcq5ArMRQM:http://www.ej.ru/upload/entry/4358/2.jpg АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволига оид яқинда эълон қилинган сўнгги ҳисоботида бу мамлакатдаги коррупция даражасини танқид остига олди.
Давомини ўқинг