тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
Марказий Осиёнинг газга бой давлатлари илк бор биргалашиб Россиянинг “Газпром” компаниясини арзон газдан маҳрум қилди. Улар келаси йилдан бошлаб газни Европа нархларида сотиши ҳақида Россияни огоҳлантирди.
Германия расмийларининг Ўзбекистонга узлуксиз сафарлари доирасида Тошкентга немис парламентининг депутати Марилуиз Бек ҳам келиб қолди. “Яшиллар партияси”дан Бундестаг аъзоси Бек хоним қайсидир маънода Ўзбекистон расмийлари билан мулоқотнинг давомийлигини таъминлайди.
Афғонистонда Данияда Муҳаммад САВ мазах қилинган карикатуралар чоп этилишига қарши намойишлар давом этмоқда. 9 март куни минглаб афғон талабалари мамлакат шарқидаги Нангаҳор вилоятидаги асосий йўлни тўсиб олди.
Украинанинг газ қувурлари яна газга тўлиб оқмоқда. 3 кун давомида газ таъминоти борасида тортишган Россия ва Украина ниҳоят келишувга эришди. Бироқ яна бироз ўтиб бу икки давлат ўртасида айни муаммо пайдо бўлмаслигига ким кафолат бера олади?
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:Os0P9sHrwCo1-M:http://www.dkb.gov.ru/images/gerb.gif НАТО вакили Роберт Симмонснинг Ўзбекистон альянс аъзолари, жумладан, АҚШга ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат беришга тайёр эканини билдиргани тўғрисидаги баёноти Россияда жазава билан қарши олинди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:h4k7FuDfqVT0FM:http://nato.usmission.gov/icons/q-map.gif НАТО бош котибининг Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари бўйича махсус вакили Роберт Симмонс Ўзбекистон НАТОга аъзо давлатларга, жумладан, АҚШга ўз ҳарбий базаларидан фойдаланишга рухсат беришга тайёрлигини билдирганини маълум қилди.
Россиянинг “Газпром” монополияси хасислик билан Украинага босим ўтказиб, таъминотни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилаётган газ Марказий Осиё давлатларидан арзон нарҳда сотиб олинган.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:y1lhDkns9tMUaM:http://www.centrasia.ru/im-news/2004/10/1099033200.jpg Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Қудратхўжаев лавозимидан озод қилинди. Каримов тузумининг ашаддий ҳимоячиси ва карьерист сифатида танилган Ш.Қудратхўжаев ўз хоҳишига кўра ишдан кетганини айтмоқда.
Россияда президент сайлови ўтказилди. Унда амалдаги президент Владимир Путин танлаган ворис Дмитрий Медведев ғалаба қозониши, В.Путиннинг ўзи эса бош вазир сифатида давлат бошқарувида қолиши кутилмоқда.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:N7g0x5XZCoudLM:http://www.osocio.org/images/uploads/Stop_the_traffik-poster_thumb.jpg Ўзбекистонда одам савдоси қурбонлари кескин ортиб кетганини эътироф этган парламент аъзолари одам савдосининг олдини олишга қаратилган янги қонун лойиҳасини муҳокама этишга киришди.
Бу саволга Косово ва Сербия мисолида жавоб бериш мумкин. Бугун ўз нигоҳини Болқонга қаратган сиёсатшунослар Косово озод давлат сифатида ривожлана оладими, Сербия бунга йўл қўядими, деган саволлар атрофида ҳам бош қотирмоқда.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда уч йил давом этган иқтисодий сиёсат ислоҳоти лойиҳасини якунлади. АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Ричард Норланд ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг солиқларни камайтириш қарорига таъсир қилганини билдирди.
Бугунги кунда ҳокимият тепасида қолаётган энг золим диктаторлар рўйхатини эълон қилган АҚШдаги энг оммабоп “Парад” журнали Ўзбекистон президентини 9-ўринга жойлаштирди.
Косово ўзини мустақил давлат, деб эълон қилди. Мустақиллик декларациясини мамлакат бош вазири Ҳошим Тачи парламентнинг фавқулодда мажлисида ўқиб эшиттирди. У барча давлатларни Косово мустақиллигини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Одамларни жисмонан зўрлаш одам савдогарларнинг азалдан ишлатиб келган воситаси бўлиб келган. Бироқ яқиндан бошлаб улар ўзларига нисбатан таҳдидни камайтирувчи ва даромадларини кўпайтирувчи янги усулни ихтиро қилди.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ғарбнинг айрим давлатлари ва етакчи халқаро ташкилотлар расмийларини сўз эркинлигини ҳимоя қилишда “кучсизлик, қўрқоқлик ва иккиюзламачилик” қилаётганликда айблади.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ тўнғич куёви Роҳат Алиев мухолифат етакчиси Олтинбек Сарсенбоевнинг ўлдирилишига ўз қайнотаси буюртма берганини билдираётир.
Европа Иттифоқи Андижонда 2005 йил 13 майда юзлаб намойишчининг ўлдирилиши ортидан Ўзбекистон ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларни қайта тикламаслиги мумкин.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:jdXN0pkvwacZjM:http://www.pbs.org/nbr/site/images/070427_World_Bank.jpg Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматининг ёндашуви билан бозор ислоҳотларини амалга ошириш узоқ йилларни талаб этиши тўғрисида огоҳлантирди.
http://tbn0.google.com/images?q=tbn:OTm0ThKdvvkgEM:http://news.ferghana.ru/photos/2006_08/paxta150b.jpg Европа ва АҚШнинг етакчи савдо тармоқлари Бангладеш ҳукуматини Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган кийим-кечакларни июль ойидан бошлаб сотиб олмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Давомини ўқинг