100 йил олдинги Ўзбекистон — Макс Пенсон суратларида
100 йил олдин Ўзбекистон қандай бўлган? Бу саволга энг яхши жавобни Макс Пенсон биларди — унинг суратлари Марказий Осиёдаги совет даврининг ҳақиқий хроникасига айланган. Бутун бошли даврни тарихга муҳрлаган Пенсоннинг ўз тақдири фожиали якун топган.

1
Ўзбеклар юз йил олдин қандай яшаган? Паранжилар йўқолиб, тракторлар пайдо бўлаётган даврни акс эттирган сураткаш Макс Пенсон объективидаги Ўзбекистон.

2
Макс Пенсон 1893 йилда Смоленск вилоятида яҳудий оиласида туғилган. Биринчи жаҳон уруши вақтида у Қўқонга эвакуация қилинган, у ерда аввал маҳаллий мактабда расм фанидан дарс берган, кейин эса сураткашликка қизиқиб қолган.

3
1926 йилда Пенсонни Марказий Осиёнинг энг йирик нашри — «Правда Востока» газетасига ишга таклиф қилишди. Унинг меҳнат фаолияти индустриаллашув ва коллективлашув даврига тўғри келди. Фотожурналист ўз даврининг муҳим воқеа-ҳодисаларини плёнкага муҳрлади.

4
Паранжидаги аёллар. Ўзбекистон, 1920-йиллар. Совет ҳокимияти мустаҳкамлана бориши билан Ўзбекистонда юзини ёпиб юрувчи аёллар сони тобора камайиб борди.